Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига ҳисобот берди, Қозоғистон ва Туркия мадҳиялари янграгандан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев ва Режеп Таййип Эрдоған расмий делегациялар аъзоларини таништирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан кичик гуруҳда музокара бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркия Республикасига давлат ташрифи Туркия Республикаси асосчиси ва биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк руҳига ҳурмат бажо келтириш билан бошланди.