“Президент Эрдоғанга Қирғизистоннинг Туркия олдидаги ташқи қарзидан кечиш тўғрисида қарор қабул қилгани учун чуқур миннатдорчилик билдираман”, — деди Садир Жапаров.
Қайд этилганидек, Туркия “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини амалга ошириш учун Қирғизистоннинг 62,3 миллион долларлик ташқи қарзидан кечди.
Ташриф якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтириш ва давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган 19 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Режеп Таййиб Эрдоған 4 ноябрда давлат ташрифи билан Бишкекка ташриф буюриши ҳақида хабар берилган эди. 6 ноябрда Туркия раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.