Цинциннати турнири: Елена Рибакина дунёнинг биринчи ракеткасини мағлуб этди
09:10, 16 Август 2025
ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг ўнинчи ракеткаси Елена Рибакина Цинциннати (АҚШ) WТА 1000 турнирининг ярим финалига чиқди.
Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкони мағлуб этди.
Елена биринчи сетда рақибига имкон қолдирмади - 6:1.
У иккинчи сетни ғалаба билан якунлади - 6:4.
1 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда Рибакина 11 эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтнинг 3 тасини фойдаланди. Соболенко 4 та эйс билан чекланди.
Елена Рибакина финал йўлланмаси учун дунёнинг учинчи ракеткаси, Польша вакили Ига Швентек билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Цинциннати турнирида дунёнинг 6-ракеткасини мағлуб этиб, чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.