Триатлон: Осиё кубоги босқичида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқланди

ASTANА. Кazinform — Триатлон бўйича Осиё кубоги босқичи 8 август куни Туркистонда бўлиб ўтади.

Фото: ҚР МОҚ

Ушбу мусобақада Қозоғистон терма жамоаси шарафини 15 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Дастлабки рўйхатга Аян Бейсенбаев, Диана Ержанова, Темирлан Темиров, Его Крупяков, Арлан Жанабай, Максим Шмулич, Дарин Қонисбаев, Елмурат Қанай, Алинаби Маралбеков, Владислав Кельгин, Илья Крупяков, Аида Ким, Арина Шульгина, Рамина Ағабаева ва Вероника Иванюк киритилган.

Эслатиб ўтамиз, бадиий гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши ҳақида хабар берган эдик.