New York Post нашрида эълон қилинган маълумотларга кўра, АҚШ махфий хизмати Дональд Трамп Флорида штатидаги Вест Палм-Бич шаҳридаги гольф клубидан чиқиб кетаётганида унинг ёнида отишма содир бўлганини пайқаган.
Вакиллар палатаси вакили Маржори Тейлор-Гриннинг айтишича, Трамп ҳозирча ҳеч қандай хавф остида эмас.
“Трамп ёнидаги отишмадан кейин хавфсиз жойга жойлаштирилди. Ҳозирча бошқа маълумот йўқ”, — деб ёзди Маржори Тейлор-Грин Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп АҚШнинг Пенсилвания штатида сайловолди кампанияси вақтида суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.