“Сўнгги бир йил давомида ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштирганимиздан мамнунман. Бу халқаро тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликдан тортиб, ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган муҳим тижорат келишувларигача бўлган йўналишларни қамраб олди. 1991 йилда халқаро майдонда Қозоғистонни суверен давлат сифатида биринчи бўлиб Қўшма Штатлар тан олган эди. Шу боис мамлакатингизнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистоннинг ҳайратланарли иқтисодий ютуқларига Америка компаниялари ҳам катта ҳисса қўшиб келмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлик узоқ йиллар давомида давом этишига ишонаман. Декабрь ойида бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасидаги учрашувни интиқлик билан кутмоқдаман”, — деб ёзди Дональд Трамп.
Аввалроқ Президент Республика куни билан табриклаган хорижий давлатлар раҳбарларига миннатдорлик билдиргани ҳақида хабар берган эдик.