Бўхтар шаҳар Давлат байроғи майдонида Бўхтар шаҳар ҳокими Абдулмажид Мўминзода иштирокида йиғилиш маросими бўлиб ўтди.
Меҳмонлар нон-туз билан кутиб олинди, тожик халқининг миллий қўшиқ ва рақслари ижро этилди.
Қозоғистон делегацияси “Авасто” вилояти тарихий-ўлкашунослик музейига ташриф буюрди. Меҳмонлар режалаштирилган маданий дастурдан ҳам баҳраманд бўлишади.
21-23 август кунлари Бўхтар шаҳрида Қозоғистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 22-23 август кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тожикистонда бўлиши ҳақида хабар берилган эди.