Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанни Республика куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Туркия президентига телеграмма йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанни Республика куни билан табриклади.

“Ушбу байрам - турк халқининг бирлиги ва бунёдкорлигининг ёрқин рамзи, давлатчилиги ва барқарор тараққиётининг мустаҳкам таянчидир. Сизнинг доно раҳбарлигингиз туфайли Туркия сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник соҳаларда юксак марраларни забт этиб, халқаро ҳамжамиятнинг қудратли ва нуфузли аъзосига айланди”, — дейилади телеграммада.

Президент икки мамлакат ўртасида абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилган муносабатлар халқларимиз манфаатлари йўлида изчил ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаев Режеп Таййип Эрдоғанга масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар, қардош Туркия халқига эса бахт-саодат ва фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Туркияга расмий ташриф билан борди.

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг 13-саммитида иштирок этади.