«Мамлакатларимиз таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги ортиб бормоқда. ХХРда техник таълимнинг юқори сифатини ҳисобга олиб, биз Қозоғистонда Хитойнинг йирик олий таълим муассасаларидан бирининг филиалини очишдан манфаатдор эканлигимизни яна бир бор таъкидламоқчиман», — деди Қ.Тоқаев.
Аввал хабар берганимиздек, бугун Пекинда Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари музокара ўтказди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев Хитойга давлат ташрифи билан борди.