Тоқаев Эмомали Раҳмонни Тожикистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Тожикистон Президентига табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Фото: Ақорда

Қосим-Жомарт Токаев Президент Эмомали Раҳмон ва унинг ватандошларини Тожикистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади. Президент мустақиллик йилларида Тожикистон давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, шунингдек, жаҳон миқёсида миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва илгари суришда катта ютуқларга эришганини таъкидлади.

— Қозоғистон халқи мамлакатингиз ютуқларидан чин дилдан хурсанд. Биз дўстона муносабатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлашни юқори баҳолаймиз. Ишончим комилки, бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли қозоқ-тожик стратегик шериклиги ва иттифоқи икки қардош халқ манфаати йўлида мустаҳкамланиб бораверади, — дейилади телеграммада.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмонга масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар ва қардош тожик халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Шимолий Македония Президентига табрик телеграммасини йўллади.