Тоқаев Шимолий Македония Президентига табрик телеграммасини йўллади
ASTANА. Кazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Гордана Силяновска-Давковани Шимолий Македония Республикасининг миллий байрами — Мустақиллик куни билан табриклади.
Ақорда матбуот хизмати хабар беришича, телеграммада дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган икки томонлама муносабатларнинг изчил ривожланиб бораётгани таъкидланган.
— Қасим-Жомарт Тоқаев Гордана Силяновска-Давковага фаолияти ва хайрли ташаббусларида муваффақиятлар, шунингдек, Шимолий Македония халқига фаровонлик тилади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Вьетнам Президентига табрик телеграммасини йўллади.