Тоқаев Вьетнам Президентига табрик телеграммасини йўллади
ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби, Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти То Лам ва унинг ватандошларини Мустақиллик куни билан табриклади.
Президент ушбу байрамни Вьетнам халқининг бирлиги ва бунёдкор руҳининг, шунингдек, мамлакатнинг барқарор ривожланиш ва фаровонликка интилишининг ёрқин рамзи сифатида таъкидлади.
Шунингдек, у биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли стратегик шериклик икки халқ манфаати йўлида жадал ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Қасим-Жомарт Тоқаев То Ламга масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва Вьетнам халқига фаровонлик тилади.