Саралаш баҳсларида мусобақани бошлаган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида ўзидан олти поғона юқоридаги нидерландиялик Гийс Брувер билан маҳорат кўрсатди.
Тимофей Скатов баҳсни чўзмасдан 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бир соату 18 дақиқа давом этди.
Т.Скатов ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 120-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 1-ракеткаси Монако вакили Валентин Вашеро билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик Рим мастерс турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.