ASTANА. Кazinform — Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида мамлакатда қурилиши мумкин бўлган иккинчи ва учинчи АЭСни қуриш ҳудудларини аниқлаш бўйича ишлар якунига етаётганини маълум қилди.
— Кўкшетау, Семей ва Ўскемен шаҳарларида 3 та иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бошланди. Улар 2032 йилгача босқичма-босқич ишга туширилади. Жорий йилда 10 та объектда 166 мегаватт буғ ва гидрогенерация, шунингдек, 450 мегаватт қайта тикланадиган энергия манбалари ишга туширилади. Шамол электр станциялари учун асосий бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди, – дейди Олжас Бектенов.
Ҳукумат раҳбари атом электр станцияси қурилишига ҳам тўхталди.
— Ғарбий Қозоғистон электр тармоқларини ягона энергия тизимига улаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Тез орада Алмати вилоятида биринчи АЭСни қуриш бўйича тегишли шартномаларни имзолаймиз. Шунингдек, иккинчи ва учинчи АЭСни қуриш учун потенциал майдонларни аниқлаш бўйича ҳудудлар таҳлили ҳам якунига етмоқда, — деди Бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.