Тегишли хизматларнинг зилзила пайтида ҳаракат этиш режасига ўзгартириш киритилади
ASTANА. КАZINFORM - Сейсмик хавфли ҳудудларда фуқаро муҳофазаси хизматларининг иши кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов шундай топшириқ берди.
“Вилоят ҳокимликлари тегишли давлат органлари билан биргаликда бундай фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар режасига ўзгартиришлар киритсин.
Фуқаро муҳофазаси бошқармалари ва кучлари бошлиқлари, масъул шахслар тезкор ҳаракат қилиш мақсадида қўмондонлик пунктларида вақтинча навбатчилик қилишлари керак. Бу ҳаётни таъминлаш учун масъул бўлган барча ташкилотларга тегишли. Бунинг учун сейсмик хавфли ҳудудларда фуқаро мудофааси тизимини кучайтирилган тайёргарликка ўзгартириш зарур. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Алмати маъмурияти жабрланганларни зарур даволаш билан таъминлаши лозим”, — деди Бош вазир.
Ҳукумат раҳбари сейсмик вазиятни доимий назоратда ушлаб туриш учун қўшни давлатлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича топшириқ берди.
“Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазиятни назоратда ушлаб турсин. Зарур хизматлар, жумладан, зилзила эпицентри бўлган қўшни давлатлар хизматлари билан алоқаларни йўлга қўйиш керак”, — деди Алихан Смаилов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 23 январдан 34 январга ўтар кечаси Алматида бир неча тўлқинли зилзила содир бўлган эди.
Расмий маълумотларга кўра, биринчи силкинишнинг амплитудаси 5 баллга етган.
Қозоғистон Президенти 24-25 январь кунлари Алматига ташриф буюради.