Янги вазирлар маҳкамаси 10 декабрдан бошлаб Муҳаммад ал-Башир бошчилигидаги ҳукуматни алмаштиради.
Al Hadath манбаларининг таъкидлашича, ҳукумат асосан технократ вазирлар билан инклюзив бўлади. Ички ишлар, ташқи ишлар ва мудофаа вазирликларининг амалдаги раҳбарлари ўз лавозимларида қоладилар.
13 март куни қабул қилинган конституциявий декларацияга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ишига Аҳмад аш-Шараанинг ўзи раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Сурияда ўтиш даври беш йил давом этади, шундан сўнг умумий сайловлар ўтказилади. Республиканинг қонунчилик базаси ислом ҳуқуқи нормаларига мувофиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмад аш-Шараа Суриянинг муваққат президенти деб эълон қилинган эди.
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан шартнома тузди. Келишув Сурия шимоли-шарқидаги Курд мухториятининг фуқаролик ва ҳарбий муассасаларини Суриянинг янги ҳукуматига бирлаштиришни назарда тутади.