Судандаги гуманитар сулҳ яна 3 кун давом этади
Судан армияси ва тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) ҳарбийлаштирилган тузилма, пайшанба куни ярим тунда тугаши керак бўлган сулҳни яна 72 соатга узайтиришга келишиб олди.
Бунга АҚШ, Саудия Арабистони, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари, шунингдек, БМТ ва Африка минтақавий ташкилотлари вакиллари билан олиб борилган музокаралар таъсир кўрсатди. Воситачилар барқарор тинчлик ўрнатиш учун «томонларнинг мулоқотга тайёрлигини» олқишлайдилар ва муҳтожларга ёрдам бериш учун «гуманитар ёрдамга тўсқинликсиз кириш»га чақирадилар.
Хабар қилинишича, отишмалар Хартум туманларида ва Чад билан чегарадош Дарфур вилоятида кучайган.
Яқинда Миср Ташқи ишлар вазирлиги можаро бошланганидан бери республика 14 минг суданлик қабул қилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Судан миллий мудофаа кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида қуролли тўқнашув бошланган эди.