"Хитой ва КХДР халқаро ва минтақавий масалаларда стратегик мувофиқлаштиришни кучайтириши ва икки давлат умумий манфаатларини ҳимоя қилиши керак. Хитой ҳар доим объектив ва холис позицияга амал қилади ва ярим оролда тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун КХДР билан мувофиқлаштиришни янада кучайтиришга тайёр", - дея Си Цзиньпин сўзларини келтиради Xinhua агентлиги.
Ким Чен Ин, ўз навбатида, "халқаро вазият қандай ўзгармасин, КХДР ва Хитой ўртасидаги дўстлик ўзгармаслигича қолади. КХДР икки томонлама муносабатларни доимий равишда чуқурлаштириш ва ривожлантириш тарафдори" эканлигини таъкидлади.
“КХДР янги натижаларга эришиш учун Хитой билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр”, — дея Ким Чен Ин сўзларини келтиради Xinhua агентлиги.