Марказ маълумотларига кўра, камида 370 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Шиддатли ёмғирлар, сув тошқинлари ва селлар жами 1 118 929 киши ва 309 607 оилага таъсир кўрсатди.
Фавқулодда ҳолат туфайли Шри-Ланка Таълим вазирлиги ўз тасарруфидаги барча университетлар, олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар таълими марказларида ўқув жараёни 8 декабргача тўхтатилишини эълон қилди.
Таъкидланишича, ушбу қарор кенг тарқалган тирбандликлар, инфратузилманинг шикастланиши ва ноқулай об-ҳаво шароитлари келтириб чиқарадиган хавфлар туфайли қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрда Шри-Ланкадаги кўчкилар ва сув тошқинлари 47 кишининг ҳаётига зомин бўлганини ёзган эдик. Кўп ўтмай, табиий офатлар туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.