ASTANА. Кazinform – Йирик нефть ва газ лойиҳаларида ички қийматни ривожлантириш учун самарали тизим яратишни таъминлаш ва маҳаллий товарлар, ишлалар ва хизмат кўрсатувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги Маҳсулот тақсимоти юзасидан келишувлар бўйича ваколатли орган билан биргаликда Шимолий Каспий лойиҳасида E-procurement электрон харидлар тизимини жорий этиш бўйича ишларни амалга оширди.
ҚР Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб электрон харидлар тизими тўлиқ ишга туширилди ва тўлиқ ҳажмда ишламоқда.
Рақамли тизим потенциал етказиб берувчилар томонидан товарлар, ишлар ва хизматлар учун буюртмалар топширилган пайтдан бошлаб тегишли шартномалар тузилгунга қадар тендер жараёнларини қамраб олади.
Тизимнинг жорий этилиши маъмурий тўсиқларни камайтириш, аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ва етказиб берувчилар ўртасида рақобат даражасини оширишга қаратилган.
Электрон формат иштирокчиларнинг Шимолий Каспий лойиҳасининг харидлар тартиб-қоидаларига тенг киришини, шунингдек, эҳтиёжларнинг шаклланишидан тортиб шартнома мажбуриятларини бажаришгача бўлган бутун даврнинг шаффофлигини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИга аъзо бошқа давлатлар ҳудудида давлат харидларида иштирок этиш соддалаштирилади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.