ШҲТ давлатлари транспорт-транзит ва молиявий ҳамкорликка оид ҳужжатларни такомиллаштирди

ASTANA. Kazinform — Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) миллий мувофиқлаштирувчиларининг йиғилишида ташкилотнинг 2026-2027 йилларга мўлжалланган тадбирлар режаси, транспорт-транзит ва молиявий ҳамкорликка оид ҳужжатлар пухта ишлаб чиқилди. Қозоғистон номидан элчи Мурат Муқишев иштирок этди. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Фото: СІМ

Йиғилиш давомида иштирокчилар ШҲТ доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар. 2026-2027 йилларда ШҲТ доирасида олий ва юқори даражаларда ўтказиладиган тадбирлар жадвали юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Жумладан, ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг (ҲРК) навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Мазкур йиғилиш 19-20 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Транспорт-транзит соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида миллий мувофиқлаштирувчилар Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аъзо давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган механизмлари самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиришга келишиб олдилар.

ШҲТга аъзо давлатлар Миллий мувофиқлаштирувчилари кенгаши ташкилотнинг жорий фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди.

Эслатиб ўатмиз, аввалроқ Қозоғистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 72,6 миллиард долларга етгани ҳақида хабар берилган эди.