Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан товар айланмаси 72,6 миллиард долларга етди

ASTANA. Kazinform — 2025 йилда Қозоғистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар билан товар айланмаси 72,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. 2024 йилда бу кўрсаткич 67,7 миллиард доллар бўлган.

Қазақстанның ШЫҰ елдерімен сауда айналымы 72,6 млрд долларға жетті
Фото: сауда және интеграция министрлігі

Қозоғистоннинг ШҲТ давлатларига экспорти 30,7 миллиард доллар, импорт ҳажми эса 41,8 миллиард долларни ташкил этди.

Қозоғистоннинг ШҲТ давлатлари билан савдосидаги асосий ҳамкорлари — Хитой, Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон. 2025 йилда Хитой билан товар айланмаси 34,2 миллиард доллар, Россия билан 27,4 миллиард доллар, Ўзбекистон билан 4,8 миллиард доллар ва Қирғизистон билан 2,2 миллиард долларни ташкил этди.

Қозоғистондан ШҲТ давлатларига экспорт қилинадиган асосий товарлар қаторига уран, мис рудалари ва концентратлари, хом нефть, мис ва мис катодлари, табиий газ, буғдой ҳамда ферроқотишмалар киради.

2025 йилда қатор қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспорти ошди. Жумладан, ҳайвонлар учун озуқа маҳсулотлари экспорти 2,5 баробарга ошиб, 614,9 миллион долларга етди. Кунгабоқар ёғи экспорти 62,4 фоизга ўсиб, 633,7 миллион долларни ташкил қилди. Буғдой экспорти 17,1 фоизга ошиб, 1,13 миллиард долларга етди. Арпа экспорти 22 фоизга, буғдой уни 11,8 фоизга, зиғир уруғи экспорти эса 72,9 фоизга ошди.

ШҲТ давлатларидан Қозоғистонга импорт қилинадиган асосий товарлар қаторида енгил автомобиллар, автомобиль кузовлари, табиий газ, нефть маҳсулотлари, олтин, ҳисоблаш машиналари, шунингдек, автомобиллар ва тракторлар учун эҳтиёт қисмлар бор.

Қозоғистон экспортида уран, мис рудаси ва концентратлари, нефть, мис, табиий газ ва буғдой асосий позицияларни сақлаб қолмоқда. Шу билан бирга, кунгабоқар ёғи, ҳайвонлар учун озуқа, ун, арпа ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмининг ўсиши қазақстанлик маҳсулотларга ташқи бозорларда талаб мавжудлигини кўрсатмоқда.