Концерт қўшиқчининг Las Mujeres Ya No Lloran World Tour жаҳон гастроль тури доирасида бўлиб ўтди.
Шакира томошабинларга ўзининг машҳур қўшиқларини ижро этди. Улар орасида Hips Don’t Lie, Waka Waka ва Whenever, Wherever композициялари бор.
Қўшиқчи концерт бошида томошабинлар билан қирғиз тилида саломлашиб, кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.
“Хайрли кеч, Бишкек! Қалайсизлар?”, — деди жаҳон юлдузи.
Кеча якунида Шакира илиқ кутиб олгани учун томошабинларга миннатдорлик билдирди.
Концерт бўлиб ўтган куни Қирғизистон Туризмни ривожлантириш давлат агентлиги раҳбари Эдуард Кубатов қўшиқчининг шоу-дастури учун барча чипталар сотиб бўлинганини маълум қилди.
Бундан аввал Шакиранинг концерти Қирғизистонга тахминан 30 минг нафар хорижий сайёҳни жалб этиши ва мамлакат иқтисодиётига қарийб 30 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад келтириши мумкинлиги хабар қилинган эди.