Бу ҳақда Россия Миллий терроризмга қарши кураш қўмитасининг расмий вакили Андрей Пржездомский маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда террористик ҳаракатларда иштирок этувчиларнинг ёши сезиларли даражада пасайди.
– Террорчилар контингенти "ёшараётгани" сезилади. Ҳозирда бундай жиноятларнинг 80 фоизи ва ундан ҳам кўпроғи 35 ёшгача бўлган шахслар томонидан содир этилади, — деди Андрей Пржездомский.
У бундай вазиятни биринчи марта Хасавюртда пайқаганини айтди ва йирик террористик ҳужумни уюштиришда иштирок этган гуруҳ раҳбари сифатида 18 ёшли йигитнинг ҳибсга олинишини мисол қилиб келтирди.
Пржездомскийнинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар кам учрайдиган ҳодиса эмас, балки одатий тенденцияга айланган.
Шунингдек, у ёшларни террористик ҳаракатларга жалб қилишда уларнинг психологик ва ёш хусусиятларидан фойдаланилишини таъкидлади. Хусусан, уларнинг тўлиқ шаклланмаган дунёқараши, қадриятлар тизими ва заиф танқидий фикрлаш қобилиятлари таҳдидни ўз вақтида баҳолашга тўсқинлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ҳарбий харажатлари 190 миллиард долларга етди.