QazaqGaz 30 та истиқболли участкада қидирув ишларини давом эттиради

ASTANA. Kazinform — 'QazaqGaz' миллий компанияси газ захираларини тўлдириш мақсадида жорий йилда тўртта қидирув участкасида сейсмик тадқиқотлар ўтказишни ва учта қидирув қудуғини бурғилашни режалаштирмоқда.

Фото: АО «НК «QazaqGaz»

Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида “QazaqGaz” МК АЖ директорлар кенгаши раиси Алибек Жамауов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, компаниянинг 2025 йилдаги фаолияти натижаларига кўра, асосий газ ташиш ҳажми 88,9 миллиард кубометрни ташкил этди. Ички бозорга 20,5 миллиард кубометр газ етказиб берилди ва Хитойга 5 миллиард кубометр газ экспорт қилинди. Компаниянинг соф фойдаси 270,9 миллиард тенгега етди, 226,3 миллиард тенге эса ички бозорни субсидиялашга ёъналтирилди. Бундан ташқари, давлат бюджетига солиқ сифатида 325,8 миллиард тенге тўланди.

Алибек Жамауовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда QazaqGaz қидирув ишлари бўйича 6 та шартномага эга ва истиқболли участкалар сони 30 тага етди. Бу йил Северно-1, Северно-2, Сариалжин ва Малдибай участкаларида сейсмик қидирув ишлари олиб борилади.

“Тадқиқот натижаларига кўра, бу йил учта қидирув қудуғини бурғулашни режалаштирмоқдамиз. Улардан бири Малдибай ҳудудида, иккитаси Сариалжинда жойлашган бўлади”, — деди компания раҳбари.

Шунингдек, у 2026-2027 йилларда Давлат ер ости бойликларини бошқариш дастури доирасида геологик қидирув ишлари кенгайтирилишини айтди. Хусусан, 11 минг километрдан ортиқ майдонда 2D сейсмик тадқиқотлар ўтказилади, геокимёвий ва геофизик ишлар амалга оширилади. Бу йил бундай ишлар 13 та участкада бошланади.

Бундан ташқари, Ғарбий Қозоғистон вилоятидаги Каменковский истиқболли блокида Eni билан қўшма тадқиқотлар бошланди. Ақтўбе вилоятидаги КТ-3 истиқболли блоки бўйича потенциал инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда.