Президент «Русская медная компания» асосчиси Игорь Алтушкинни қабул қилди

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари «Русская медная компания» асосчиси Игорь Алтушкинни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Учрашувда Қозоғистоннинг тоғ-кон ва металлургия соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга компаниянинг мамлакатдаги ишлаб чиқариш фаолияти, холдинг саноат корхоналари жойлашган ҳудудларда қайта ишлаш қувватини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш режалари ҳақида ахборот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Россия Бош вазири Михаил Мишустинни қабул қилди.