Президент: Ҳамжиҳат, аҳил оила — бахтли болаликнинг пойдевори

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади

Фото: Астана ҳокимлиги

– Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклайман! Ёш авлод ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг соғлиғини сақлаш ва уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитлар яратиш миллий мақсад ва конституциявий бурчдир. Ҳамжиҳат, аҳил оила — бахтли болаликнинг пойдевори. Шунинг учун оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш янги Конституциянинг энг муҳим нормаларидан бири сифатида белгиланган. Ёш авлоднинг ижодий руҳи жуда катта. Улар таълим, спорт ва санъатда катта ютуқларга эришмоқдалар. Мен бошлаган "Болалар учун миллий жамғарма" лойиҳаси доирасида давлат ҳар бир болага ғамхўрлик қилмоқда. Бу йил "Қозоғистон болалари" концепцияси амалга оширила бошланди. Ёш авлодни қўллаб-қувватлаш ҳар доим мамлакатимизнинг, яъни адолатли ва фаровон Қозоғистоннинг асосий йўналиши бўлиб қолади, — деб ёзди Президент ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда болаларни ҳимоя қилиш учун қандай ташаббуслар амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.