ASTANA. Кazinform - Франция пойтахти Парижда ХVII Паралимпия ўйинлари расман бошландиди. 28 августдан 8 сентябргача 22 спорт туридан 549 та медаллар жамланмаси ўйналади. Шу билан бирга, 167 делегация ўртасида 4400 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб боради. Улар орасида 44 нафар қозоғистонлик ҳам бор.
Фото: видеодан кадр
Мусобақа машҳур Champs-Élysées хиёбони ва Парижнинг юраги бўлган Place de la Concorde майдонида очилди. Бу жойлар Франция тарихи ва маданиятининг тимсоли сифатида жуда машҳур. Шу боис Паралимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар, мураббийлар ва меҳмонларни кутиб олиш учун махсус танланган.
Фото: видеодан кадр
Паралимпия ўйинларининг очилишида Франция президенти Эммануэль Макрон ва Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрю Парсонс иштирок этди.
Фото: видеодан кадр
Сўнгги 7 йил ичида Паралимпия ўйинлари ташкилотчилари шаҳар муҳитини янада инклюзив қилиш учун Парижга тахминан 125 миллион евро сармоя киритдилар. Айни пайтда кўчалар чорраҳаларида кўзи ожизлар учун 10 минг 400 га яқин акустик тизимлар ўрнатилган.
Фото: видеодан кадр
2004 йилда Афинадан бери барча Паралимпия ўйинларида медаллар қўлга киритган Хитой бу йил 282 нафар спортчига умид қилмоқда.
Иккинчи ўринда 255 нафар спортчи билан Бразилия жойлашган. Мусобақага мезбон Франция 237 нафар спортчи билан иштирок этади. АҚШда 220 нафар, Буюк Британияда 201 нафар спортчи бор.
Фото: видеодан кадр
Эсингизда бўлса, бунгача Қозоғистон терма жамоаси кимларга умид қилаётгани таҳлил этилган эди.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.