Осиё ўйинлари: медаллар жадвалида Қозоғистон терма жамоаси нечанчи ўринда

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўта1ган Осиё ўйинлари медаллари жадвалида Қозоғистон терма жамоаси нечанчи ўринда эканлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform . мухбири.

Фото: Olympic.kz

Ҳозир терма жамоа ҳисобида 51 медаль (5 олтин, 11 кумуш, 35 бронза) мавжуд. Медаллар жадвалида 13-ўринда бормоқда.

Бу борада Хитой 314 медаль (169 олтин, 94 кумуш, 51 бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда Япония (147 медаль: 37 олтин, 51 кумуш, 59 бронза), Жанубий Корея (146 медаль: 33 олтин, 45 кумуш, 68 бронза).

Биринчи ўнталикдаги жамоалар рўйхати:

Хитой - 169-94-51 (314)

Япония - 37-51-59 (124)

Жанубий Корея - 29-41-41 (111)

Ҳиндистон - 18-31-32 (81)

Ўзбекистон - 16-16-22 (54)

Тайвань - 12-14-20 (30)

Таиланд - 10-12-24 (46)

Шимолий Корея - 9-11-8 (28)

Баҳрайн - 9-1-5 (15)

Гонконг - 7-15-28 (50)

Қозоғистон - 5-11-35 (51).

Эслатиб ўтамиз, сув полоси бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси Осиё ўйинларида чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Адилжан Умбет