Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бешинчи кунида Қозоғистон терма жамоаси учинчи олтин медалдан сўнг медаллар жадвалида нечанчи ўринда тургани маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири .
Бугун, сентябрь ойида Қозоғистон терма жамоаси иккита олтин медални қўлга киритди. Шундай қилиб, уларнинг сони учтага етди.
Дастлаб 10 метр масофадан ҳаракатланувчи нишонга отиш бўйича 18 ёшли Зухра Ирназарова чемпион бўлди.
Шундан сўнг, Асем Оринбай ва Эдуард Эшченко стенддан ўқ отиш бўйича турнирнинг аралаш жуфтлик баҳсларида олтин медални қўлга киритди.
Ушбу учта олтин совриндан сўнг Қозоғистон терма жамоаси медаллар жадвалида 12-ўриндан 9-ўринга кўтарилди.
Биринчи ўринда Хитой, иккинчи ва учинчи ўринда Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари турибди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.