Маҳаллий ҳукумат расмийсига кўра, Нигерия жанубидаги Ойо штатининг пойтахти Ибадан шаҳрида хусусий ярмаркада оломон орасида қисилиб қолган 32 бола ҳалок бўлган. Бундан ташқари, кўплаб одамлар жароҳатланган.
Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ойо штати губернатори Шейи Макинде ярмарка ташкилотчилари ҳибсга олинганини маълум қилди.
Аввалроқ Нигериянинг Бенуэ штатида йўловчи кемаси ағдарилиб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.