ABUJA. Kazinform – Нигерия шимолидаги Плато штатида жангариларнинг кетма-кет ҳужумлари туфайли 52 киши ҳалок бўлди, 2 мингга яқин киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Нигерия фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги хабар берди.
“Сабаби ҳозирча номаълум. Ҳужумлар ўтган ҳафта Боккос туманидаги олти қишлоқда содир этилган. Бу 2023 йил декабрь ойидан бери минтақадаги энг даҳшатли зўравонлик ҳодисасидир. Ўшанда бу туманда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган”, – дейилади хабарда.
Плато штати узоқ вақтдан бери деҳқонлар ва чорвадорлар ўртасидаги кескинлик ва даврий тўқнашувлар ҳудуди бўлиб келган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида Нигерияда “Боко Ҳарам” террористик гуруҳи Йобе штатидаги Мафа қишлоғига ҳужум қилиб, 80 га яқин одамни ўлдиргани ҳақида ёзган эдик.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы