ASTANA. Kazinform – Жаҳон бозорида нефть нархи чоршанба куни сезиларли даражада қимматлаб, Brent маркали нефтнинг бир баррели нархи 24 июлдан бери илк бор 101 долларлик кўрсаткичдан ошди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Brent маркали нефтнинг ноябрь ойидаги фьючерслари нархи аввалги савдо сессияси ёпилишига нисбатан 3,02 фоизга ошиб, бир баррели 100,88 долларни ташкил этди. Бир неча дақиқа олдин эса кўрсаткич 24 июлдан бери биринчи марта 101 доллардан юқори кўтарилди.
Айни пайтда WTI маркали нефтнинг октябрь ойидаги фьючерслари 3,09 фоизга қимматлаб, бир баррели 95,9 долларга етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги можаро фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.