Jibek Joly поезди йўловчилари Наврўз байрамини Қозоғистон ва Ўзбекистонда нишонлашлари мумкин бўлади.
“Алмати – Туркистон – Тошкент – Самарқанд – Тараз – Алмати” йўналиши бўйича халқаро саёҳат давомийлиги беш кунни ташкил этади. Саёҳатчилар қадимий шаҳарлар, Ипак йўлининг маънавий мероси, икки давлатнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш имкониятига эга бўлади.
Сайёҳлар шарқона меҳмондўстлик муҳитини ҳам ҳис қилишлари мумкин. Экскурсия дастурига этно-овулдаги байрам тадбирлари киради:
- концерт дастури;
- миллий маросимлар;
- миллий таомларни татиб кўриш.
Туристларга қулайлик яратиш мақсадида профессионал гид, замонавий вагонларда қулай яшаш шароитлари, овқатланиш ва экскурсиялар билан таъминланган. Турпакетларни сайёҳлик агентликларидан сотиб олиш мумкин.
Туризмни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Jibek Joly сайёҳлик поезди йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа янги саёҳат имкониятларини яратиш, мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва фуқароларнинг саёҳат қилиш имкониятини оширишга қаратилган.