ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда талаб бўлган касблар бўйича хориждан мутахассисларни жалб қилиш тартибини тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида миграция сиёсатини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш чоғида Бош вазир ўринбосари – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб марказий ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда талабга эга бўлган касблар рўйхати тасдиқланиб, реал ишлар бошланди. Эндиликда ушбу рўйхатдаги мутахассисликка эга бўлган хорижликлар соддалаштирилган тартибда мамлакатда доимий яшаш учун рухсатнома олишга ариза топширишлари мумкин. Шунингдек, рухсат беришнинг янги тамойиллари қабул қилинди. Унинг асосий янгилиги шундаки, эндиликда битта рухсатнома билан бир нечта ҳудудларда ишлаш мумкин бўлди», — деди Т. Дуйсенова.
Унга кўра, жорий йилда хорижлик мутахассисларни қабул қилиш квотаси 22 минг нафар этиб тасдиқланган.
«Агар рухсатномалар беришнинг асосий шартларига эътибор қаратадиган бўлсак, бундай мутахассисларга мамлакат меҳнат бозорида бўлмаганда рухсат берилади. Бундан ташқари, қозоғистонлик мутахассисларнинг иш жойидаги улуши 95 фоиздан кам бўлмаслиги керак», — деди вазир.
Аввалроқ Қозоғистонга қайси давлат фуқаролари кўчиб ўтаётгани хабар қилинган эди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.