Турнирнинг 9-ракеткаси сифатида қатнашган қозоғистонлик теннисчи марказий кортда тўртинчи босқичда WTA рейтингида 35-ўринда турган украиналик Даяна Ястремскаяга қарши майдонга тушди ва ғалаба қозонди.
Улар бу йил Австралия очиқ чемпионатида ҳам тўқнаш келган бўлиб, ўша беллашувда Рибакина 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Икки соат 33 дақиқа давом этган қизғин баҳсда Рибакина 7 та эйс ва 9 та брейк-пойнтдан 5 тасини самарали ишлата олди. Ястремская эса 4 брейк амалга ошириб, 7 та брейк-пойнтдан 3 тасини ўзлаштирди.
Елена Рибакина ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 28-рақами, яна бир украиналик Марта Костюк билан беллашади.