Миллий қурултой: Қозоғистонда янги маслаҳат органи ташкил этилади

Фото: Фото: Ақорда

QYZYLORDА. Kazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев V Миллий қурултойда янгидан ташкил этиладиган Халқ кенгаши институтининг ҳуқуқий мақоми қандай бўлишини маълум қилди.

— Халқ Кенгаши ўз моҳиятига кўра бошқа давлатларнинг маслаҳат тузилмалари тажрибасини ўзида мужассам этган янги давлат органи бўлади. Унда барча этнос, улус ва ҳудудлар вакиллари иштирок этади. Қозоғистоннинг Халқ Кенгаши мамлакатимизнинг юқори маслаҳат органи мақомига эга бўлади, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Давлат раҳбари кенгаш таркибини 126 кишидан оширмасликни таклиф қилди. Этномаданий бирлашмалардан — 42, жамоат бирлашмаларидан — 42, маҳаллий кенгашлар ва ҳудудий жамоат кенгашларидан — 42 нафар вакил бўлиши кераклиги ҳам айтилди.

— Халқ Кенгашининг барча аъзоларини Президент тайинлайди, раисни эса унинг аъзолари сайлайди. Халқ Кенгаши раисининг жамоатчилик асосида ротация тартиби билан тайинланган икки ўринбосари, шунингдек, котибият раҳбари бўлади, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қизилўрдада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий қурултойнинг бешинчи йиғилиши бошланди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Орол денгизини қутқариш бутун инсоният учун долзарб вазифа бўлиб қолаётганини айтди.