Марат Ахметжанов Кўкшетаудаги янги ИЭС қурилиши ҳақида: 2029 йилда бутун шаҳар иссиқлик билан таъминланади

Фото: Фото: Алина Тулеубаева/Kazinform

ASTANА. Кazinform — Бу йил иссиқлик электр станцияси, вақтинчалик иншоотлар, йўллар, қудуқлар ва бошқа зарур инфратузилма учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.

— Қурилиш ишлари келгуси йилда фаол бошланади. Бундан ташқари, шаҳар инфратузилмаси ҳам ривожланмоқда. Сариарқа микрорайонидаги биринчи иссиқлик таъминоти 2028 йилга режалаштирилган ва 2029 йилга бориб бутун шаҳар иссиқлик билан таъминланади, — деди Ақмола вилояти ҳокими Марат Ахметжанов Марказий коммуникациялар хизматида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш салоҳияти ҳақида ҳисобот берар экан.

Вилоят ҳокими тақдим этган маълумотларга кўра, ҳозирда Кўкшетау аҳолиси фақат сув иситиш учун ойига тахминан 9-10 минг тенге тўлайди ва янги иссиқлик электр станцияси кўплаб муаммоларни ҳал қилади.

— Бундан ташқари, биз 500 минг аҳолига мўлжалланган шаҳар учун янги бош режа ишлаб чиқмоқдамиз. Давлат раҳбари уни ишчи ташрифи давомида маъқуллади. Биз Кўкшетауни жозибадор марказга айлантиришга ва аҳоли учун қулай яшаш шароитларини яратишга тайёрмиз, — дейди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил апрель ойида Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси Энергетика вазирликлари ўртасида Кўкшетау, Семей ва Ўскемен шаҳарларида ИЭС лойиҳаларини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишув имзоланган эди.

Бу йил Ақмола вилояти фермерлари рекорд миқдорда ғалла йиғиб олдилар.

Ақмола вилоятида илк ғаллани чуқурқайта ишлаш заводи қурилиши бошланди.