Табиий офат штат пойтахти Кота-Кинабалу яқинидаги қишлоқда юз берган.
Мамлакатнинг ижтимоий таъминот департаменти маълумотларига кўра, тошқин натижасида штатда 1788 нафардан ортиқ одам кўчирилган, жабрланганлар эса 12 та ёрдам марказига жойлаштирилган.
Бош вазир Анвар Иброҳим жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун аввал ажратилган 11 миллион ринггитга қўшимча равишда яна 10 миллион ринггит (2,38 миллион АҚШ доллари) ажратилишини эълон қилди. Шунингдек, у малайзияликларни бирлашиб, муҳтожларга ёрдам беришга чақирди.
Аввалроқ Судан ғарбида кўчки содир бўлиб, 1000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинганди.