Мамлакат Таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳаво сифати индекси (API) 180 дан юқори бўлган ҳудудлардаги мактаблар 10 октябрдан бошлаб ёпилди.
Ҳаво сифати индекси кетма-кет уч кун давомида 150 дан юқори бўлган ҳудудларда таълим муассасалари 12 октябрдан бошлаб вақтинча ёпилади.
Миллий мониторинг тизимининг маълумотларига кўра, Малайзия ярим оролининг аксарият қисмида ҳаво ифлосланиши даражаси инсон саломатлиги учун зарарли даражага етди. Вазият, айниқса, ғарбий қирғоқбўйи штатлари Селангор, Жоҳор ва Негери Сембиланда жиддий.
– 0 дан 50 гача бўлган ҳаво сифати индекси яхши, 51 дан 100 гача бўлган индекс эса ўртача деб ҳисобланади. 101 дан 200 гача бўлган кўрсаткич соғлиқ учун зарарли, 201 дан 300 гача бўлган кўрсаткич жуда зарарли, 301 дан юқори кўрсаткич эса хавфли ҳисобланади, — деб тушунтирди масъул идора.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, мамлакатдаги қалин тутун Индонезиядаги ўрмон ва торф ёнғинлари туфайли юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, Малайзия қирғоқларида 37 нафар ноқонуний мигрантни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди.