Малайзия Ўзбекистондаги конларни ўзлаштиришдан манфаатдор

TASHKENT. Kazinform – Малайзияда расмий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Petronas корпорацияси президенти Муҳаммад Тауфик билан учрашди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги муҳбири Алихан Асқар.

Фото: "Uzbekneftegaz" АЖ матбуот хизмати

Томонлар учрашувида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги нефть-газ, кимё ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Геологик қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли конларни ўзлаштириш, карбонат ангидрид газининг атроф-муҳитга етказадиган зарарини камайтириш бўйича илғор технологияларни жорий этиш масалалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди. Шунингдек, томонлар Petronas университети негизида юқори малакали кадрлар тайёрлашга келишиб олдилар”, – дейилади Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида.

Фото: "Uzbekneftegaz" АЖ матбуот хизмати

Ўзбекистон жорий йилда газ қазиб олишни кўпайтириш мақсадида 15 та участкада геология-қидирув ишларини олиб боради.

Бундан ташқари, аввалроқ Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Пекин Марказий Осиё давлатлари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ниятида эканини маълум қилганди.