«ҚР Президентининг 2022 йил учун стипендиялари олий таълим муассасаларига ажратилсин. Жумладан, Қурманғази номидаги Қозоғистон миллий консерваториясига - 22 та, Қозоғистон миллий санъат университетига - 15 та, Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академиясига - 6 та стипендия таклиф этилади. Шундай қилиб, 2022 йилда Қозоғистон Республикаси Президентининг 43 та стипендияси тайинланади»
, - дейилади ҳужжатда.
Қайд этиш жоизки, кадрлар тайёрлаш республика комиссияси қарори билан жорий йилда хорижда магистратура ва резидентурада ўқиш учун 385 та стипендия ажратилган эди.
Муаллиф: Алихан Асқар