“Алмати халқаро аэропорти Lufthansa авиақатновлари қайта тиклангани ҳақида мамнуният билан хабар беради. У Алматига ҳафтасига беш марта, Астанага эса ҳафтасига тўрт марта парвозларни амалга оширади. Парвозлар Airbus A340 ва Airbus A330 уч классли лайнерларида амалга оширилади”, - дейилади Алмати халқаро аэропорти матбуот хизмати хабаридан.
Lufthansa Франкфуртдан Алмати, Астана ва ортга парвозларни 2025 йил январь ўрталаридан февраль ўрталаригача тўхтатган эди. Ушбу қарор белгиланган муддатда ушбу йўналишларни сақлаб қолишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ.