Лаос Президенти Қозоғистон Республикаси Миллий музейига ташриф буюрди

ASTANА. Кazinform - Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит Қозоғистонга илк расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Миллий музейига ташриф буюрди, деб хабар беради ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Лаос Президентига Миллий музейда Қозоғистоннинг тарихий ва маданий мероси, ноёб археологик ёдгорликлар ва қадимий заргарлик буюмлари билан таништирилди.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Экспонатлар туркий халқларнинг моддий ва маънавий маданиятини, қозоқ халқининг урф-одатлари ва анъаналарини қамраб олади. Музейнинг қимматли ёдгорликлари орасида Есик қўрғонидан топилган Олтин одам, шунингдек, Берел, Талди-2, Тақсай ва Шиликти қадимий қабристонларидан топилган археологик ёдгорликлар бор.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Экскурсия якунида Тхонглун Сисулит Миллий музейнинг меҳмонлар китобига эсдалик ёзувини қолдирди.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Шуни таъкидлаш керакки, бир кун олдин давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган музокаралар чоғида маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тхонглун Сисулит ушбу соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ва туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тхонглун Сисулит кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказди.