“Курилтойга давлат тилини эркин биладиган депутатлар орасидан Курилтой депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан яширин овоз бериш йўли билан сайланган раис раҳбарлик қилади. Курилтой раиси лавозимига номзод Қозоғистон Республикаси Президенти томонидан кўрсатилади”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Конституция Курилтой раисининг фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ҳам аниқлаштиради.
“Таклифларда Курилтойнинг биринчи сессиясини ҚР Президенти сайлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай чақириши ва Курилтойнинг мунтазам сессияларини ўтказиш муддатлари кўрсатилган”, — деди Нурлан Бекназаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанада Конституциявий комиссиянинг иккинчи мажлиси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.