Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Давлат раҳбари амалий ташриф билан Манғистау вилоятига борди . Вилоят жамоатчилиги билан ўтказилган учрашувда бир қатор масалалар кўтарилди.
Президент Ақтау шаҳридаги турар-жой биноларини модернизация қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш, мактаблар етишмаслигини уч йил ичида бартараф этиш, Ақтау шаҳрида шифохона ва тез тиббий ёрдам станцияси қуриш бўйича топшириқлар берди.
Шунингдек, Қ.Тоқаев Манғистау вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш йўлларига тўхталиб, ҳудуд жаҳон андозалари даражасидаги транспорт-транзит марказига айланишини таъкидлади.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари Бекет ота ер ости масжидини зиёрат қилди.