ҚР Президенти Венгрияда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан учрашди

Фото: Фото: Ақорда

BUDAPEST. Кazinform – Давлат раҳбари Венгрияда таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон Президенти Венгрияга давлат ташрифи билан борган эди.

Фото: Ақорда

Шунингдек, Тоқаев ва Орбан Венгрия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашувини томоша қилгани маълум қилинди.

Венгрияда Қозоғистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари Венгрия Президенти билан учрашиш учун Шандор саройига борганини ёзган эдик.

Кейинроқ Қасим-Жомарт Токаев Венгрия Президенти Тамаш Шуйок билан учрашгани маълум бўлди.

Давра суҳбатида Венгриянинг Қозоғистонга киритган сармояси 370 миллион долларга етгани айтилди.