ҚР Президенти «Jas Galym. Science Quest» фестивалида иштирок этаётган болалар билан учрашди
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Алматида ташкил этилган «Jas Galym. Science Quest» фестивалига бориб, болалар билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.
Фото: Ақорда
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фестиваль бу йил ҳам илм-фан мавзусига бағишланди. Қасим-Жомарт Тоқаев шаҳар ўқувчилари билан биргаликда «Science», «Engeneering», «Art», «Technology» ва «Mathematics» станцияларида бўлди. Квест шаклида ташкил этилган тадбирда талабалар ўзларининг илмий лойиҳаларини тақдим этдилар.
Давлат раҳбари болажонларни байрам билан табриклаб, келажак авлоддан умидлари катта эканини таъкидлади. Шунингдек, ўсмирларнинг илмий изланишлари ва ижодини кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун фестиваль ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы