Пилот ишга тушириш вақтида лойиҳа учун ажратилган маблағлар белгиланди ва фақат ўз мажбуриятларини бажарган ташкилотларга тўланди. Белгиланган рақамли тенгедаги тўловлар якуний пудратчиларга етказиб бериш занжири бўйлаб амалга оширилади. Рақамли тенгедаги ҳисобларга кириш бозор иштирокчиларининг мавжуд интерфейслари орқали ташкил этилади.
Қозоғистон Республикаси Миллий банки хабар беришича, ушбу технология маблағларни ўзлаштириш хавфини камайтиради ва давлат харажатларининг шаффофлигини таъминлайди.
Лойиҳа “Самруқ-Қазна” АЖ, Қазақстан темір жолы» АЖ, “Қазпочта” АЖ ва “Қозоғистон Халқ банки” АЖ билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Келгусида ёрлиқлаш манбаларини кенгайтириш, иштирокчилар сонини кўпайтириш ва платформадан Миллий жамғарма томонидан молиялаштириладиган бошқа лойиҳаларда фойдаланиш режалаштирилган.
Шунингдек, Ҳукумат ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига бюджет маблағларини мақсадли сарфлаш, қурилиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини рақамлаштириш бўйича пилот лойиҳалари амалга оширилмоқда. Солиқ маъмуриятчилигини, трансчегаравий ҳисоб-китобларни ва рақамли активлар соҳасида ҳисоб-китобларни рақамлаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Рақамли тенгени жорий этишнинг иккинчи босқичи натижалари 2024 йил охирида якуний ҳисоботда тақдим этилади.