Бу ҳақда вазир Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
Унга кўра, вегетация мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида мамлакатда учта комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Улар:
- трансчегаравий дарёлар ҳавзасидаги 259 та гидротехник иншоотни тиклаш;
- 535 км магистрал ва хўжаликлараро каналларни механик тозалаш;
- 67 та сув насос агрегатларини сотиб олиш ва ўрнатиш.
«Юқоридаги ишлар июн ойи охиригача якунланади», - деди вазир.
Серикқали Брешекевнинг айтишича, жорий йилда Шардара 5 миллиард куб метр сув йиға олади.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай